АсосийDunyo

Нидерландия ва Бельгия 38 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қиллди

'Нидерландия ва Бельгия 38 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қиллди'ning rasmi

Нидерландия ташқи ишлар вазирлиги 17 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Вопке Ҳукстра маълум қилди

Разведка маълумотларига кўра, дипломатлар жосуслик фаолияти билан шуғулланган. Улар икки ҳафта ичида Нидерландияни тарк этишлари лозим. 

Шу билан биргаликда, Бельгия ҳукумати жосусликда гумон қилинган 21 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилишини маълум қилди. Булар Россиянинг Брюсслдаги элчихонаси ва Антверпендаги Россия консулигги ходимларидир. 

Ирландия 4 нафар, Чехия бир нафар россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди. 

    Бошқа янгиликлар