Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ДТМ директори Мажид Каримов маълум қилди.
"Кириш имтиҳонларида тартиб бузган, тақиқланган нарсалардан фойдаланган абитуриентлар тест жараёнларидан четлаштирилади. Агар четлаштириш жараёнларида назоратчилар томонидан хатога йўл қўйилса, назоратчилар ҳам жараёндан четлаштирилади. Ҳатто улар ўқитувчи ва педагоглардан ташкил топган назоратчиларнинг умумий базасидан ҳам чиқарилади. Абитуриентларга келсак, уларни тест жараёнларидан четалаштирамиз, лекин уларга бирор қонуний чора кўра олмаймиз, бунинг учун ҳеч қандай ҳуқуқий-норматив асос йўқ. Ҳозирда ДТМ Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда тақиқланган воситалардан фойдаланган абитуриентлар учун қонуний чоралар кўриш йўллари устида ишламоқда. Халқаро тажрибалар ўрганилмоқда. Келгусида имтиҳонда телефон ёки шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентлар бирданига 5-7 йилгача четлаштирилиши мумкинлигини қонунийлаштириш кўриб чиқилмоқда.", деди ДТМ директори.