АсосийSport

Халилҳожич тўртта терма жамоа билан ЖЧга йўлланма олган илк мураббийга айланди

'Халилҳожич тўртта терма жамоа билан ЖЧга йўлланма олган илк мураббийга айланди'ning rasmi

Марокаш терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Конго Демократик Республикаси терма жамоасини мағлуб этди (4:1). Марокашликлар жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди.

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Ваҳид Халилҳожич тўрт хил терма жамоа билан жаҳон чемпионатига йўлланма олган биринчи мураббийга айланди. Бунгача уКот-д'Ивуар, Жазоир ва Японияни жаҳон чемпионатига олиб чиққанди.

Бора Милутинович ва Карлос Алберто Паррейра жаҳон чемпионатида беш хил жамоани бошқарган, бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам саралаш босқичида қатнашиши шарт эмас эди.

    Бошқа янгиликлар