Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг мамлакатимизга ташрифи якунланди. Бу хақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

29 март куни Тошкентда ўтган музокараларда кўплаб келишувларга эришилди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти 30 март куни Хивада давом этди.
Олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди.






