Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган профилатик тадбир давомида 14 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланаётгани маълум бўлди.
Улар телеграм мессенжерлари орқали алоҳида ҳақ эвазига интим хизматларини таклиф қилаётгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимиятининг биносида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддасига асосан, Тошкент шаҳар ҳудудида ахлоқ-одоб доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган хотин-қизларни маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласини кўриб чиқиш юзасидан сайёр суд бўлиб ўтди.
Ҳуқуқбузарлик содир этган 6 нафар аёлга нисбатан Ўз.Рес.МЖтКнинг 190-моддасига асосан маъмурий қамоқ жазоси, 8 нафарига эса жарима жазолари тайинланди.






