1

Кинематография агентлиги вакиллари Тожикистондаги халқаро анжуманда иштирок этмоқда

МАДАНИЯТ 31.03.2022, 11:26
Кинематография агентлиги вакиллари Тожикистондаги халқаро анжуманда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги вакиллари Тожикистондан халқаро анжуманда иштирок этмоқдаеспубликаси Кинематография агентлиги вакиллари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтаётган МДҲ мамлакатлари ва  Грузия киностудиялари директорларининг IV кенгашида  иштирок этмоқда.

Кенгашга Ўзбекистон, Тожикистон, Беларусь Қозоғистон, Россия, Туркманистон, Озарбойжон, Молдова, Грузия сингари мамлакатлар давлат киностудиялари, кинематография ташкилотлари раҳбарлари таклиф этилган

Анжуманнинг очилишида иштирок этган Тожикистон Республикаси бош вазири ўринбосари Матлубахон Сатториён МДХ мамлакатлари ўртасида киноматография сохасида бугунги ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталиб, бу борада Ўзбекистон киноижодкорларининг ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, ,"Ўзбекфильм"  киноконцерни директори Баҳодир Адилов, ,,"Тожикфильм" давлат муассасаси раҳбари Маҳмасаид Шохиён ва бошқалар Ўзбекистон ва Тожикистон кино саноатида кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар, ҳамкорликдаги кинолойиҳалар ҳақида сўз юритлилар.

Айни пайтда икки мамлакат киноусталари томонидан ,"Навоий ва Жомий", "Нотаниш юлдуз," бадиий фильмлари устида иш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз мазкур халқаро анжуман доирасида Тожикистонда Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилмоқда. Тожикистонлик кино мухлисларга "101-рейс", ,,Бир кунлик тўй", "Тутқунлик", "Матонат мактаби" сингари бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилмоқда. Ўзбекистон киноси кунлари Душанбе ва Ҳисор шаҳарлари, Сўғд, Хатлон, Тоғли Бадахшон вилоятларида ҳам давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1