АсосийSport

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига директор тасдиқланди

'Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига директор тасдиқланди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг янги сайланган таркибдаги илк йиғилиши ўтказилди.

Унда ташкилот бош директори лавозимига ЎФА президенти киритган тақдимномага асосан Диёр Имомхўжаев номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра, 2020-йилнинг 25-май кунидан бошлаб ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев ортда қолган муддат давомида амалга оширган ишлар инобатга олинган ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ ЎФА президентининг тақдимномасига асосан Лиганинг Ижроия қўмитаси аъзолари томонидан овоз бериш йўли орқали лавозимга тасдиқланди. 

Ижроия қўмитасининг барча аъзолари ушбу номзодни тасдиқлаш учун овоз беришди ва Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори этиб тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар