АсосийDunyo

2022 йил “Турк дунёси маданият пойтахти"

'2022 йил “Турк дунёси маданият пойтахти"'ning rasmi

Халқаро туркий маданий ташкилоти ТУРКСОЙ томонидан 2012 йилдан бошлаб ҳар йили аъзо давлатларнинг машҳур ва тарихий шаҳарларини «Туркий дунё маданияти пойтахти», деб эълон қилиш лойиҳаси мавжуд. Ҳозирги кунга қадар бу мақом Астона(Нур-султан), Эскишеҳир, Қозон, Марв, Туркистон, Ўш ва Хива шаҳарлари бу мақомга сазовор бўлган.
2021 йилнинг сентябрь ойида Хива шаҳрида бўлиб ўтган TÜRKSOY доимий кенгашининг 38-мажлисида Туркия шимолий-ғарбидаги Бурса шаҳри “Турк дунёси маданият пойтахти” сифатида маъқулланди. Халқаро ташкилот ҳар бир «Туркий дунё маданияти пойтахти» деб танланган шаҳарда ташкилотга аъзо давлатларнинг санъати ва маданиятини очиб берувчи фотокўргазма ташкил этиш анъанасини йўлга қўйган. Шу сабабли ҳам Усмонийлар Давлатининг илк пойтахти саналмиш Бурса шаҳри 2022 йил давомида кўплаб муҳим тадбирларга мезбонлик қилади.
Шулардан бири 30 март куни бўлиб ўтди. Эрта тонгда Усмон Ғозий мақбараси ёнида бошланган тадбирда шаҳар жамоатчилиги, ТЮРКСОЙга аъзо давлатлар маданият вазирлари, Бурса шахар муниципалитет раиси ва бошқа расмийлар, ОАВ вакиллари, жумладан Ўзбекистон,Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжондан келган журналистлар иштирок этди.

Шу ўринда кутилмаганда юз берган бир воқеани ёзиб ўтаман. Усмон Ғозий мақбараси мажмуасида автобусдан тушишимиз билан кимдир соф турк тилида «Шарафиддин ака» дея чақиргвелку бўлди. Қарасам ТИКАнинг Ўзбекистондаги собиқ раҳбари Али Иҳсон Чавлар эфенди экан. Кўришдик. Айни дамда Туризм ва маданият вазирининг маслаҳатчиси экан. Оқибатдан ҳурсанд бўлдим
Усмон Ғозий турк давлатининг асосчиси ҳисобланади. Шу сабабли унинг мақбарасида фахрий қоровул туради. Мехмонлар фахрий қоровулнинг алмашинувига гувоҳ бўлдилар. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари турк миллий мусиқаси садолари остида Бурсанинг марказий кўчалари бўйлаб юриш қилдилар. Салкам икки километр пиёда юрилганидан сўнг «Турк дунёси маданият пойтахти» идораси жойлашган майдонда тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.Тадбирда ўзбек бадий жамоаолари ҳам иштирк этди. Тадбир Туркия Республикаси давлат гимни ижроси билан бошланди. Тадбирда нутқ сўзлаган Бурса хокими Алинур Акташ бу каби тадбирлар туркий халқлар маданий меросини жаҳонда тарғибот қилишда жуда ҳам аҳамиятли эканини таъкидлади. У шунингдек туркий халқлар ўртасидаги маданий алоқалар бундан кейин ҳам ривожланиши кераклигини қайд қилиб ўтди. Шундан сўнг Наврўз байрамининг тимсоли сифатида гулхан ёқилди.

Бурса турк дунёсининг карнавал шаҳрига айланиши йўлида жиддий ишлар олиб борилмоқда.
Туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинган Бурса шаҳрида ТУРКСОЙ томонидан иккинчи Диаспора форуми, иккинчи диаспоралараро алмашинув дастури ва Наврўз байрами ташкил этилди. Халқаро тадбирда ТР Маданият ва туризм вазирлиги – Турклар ва хориждаги қардошлар уюшмаси (YTB) раиси, ТDТга аъзо давлатлар диаспорасига масъул муассасалар раҳбарлари, юқори мартабали ҳукумат вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлар, олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Туркий Давлатлар Ташкилотининг II Диаспора Форуми диаспора соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан биридир.
Шаҳар марказий спорт саройида бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлаган Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсўй “Турк дунёси маданият пойтахти” деб эълон қилинган Бурсанинг бу йил кўплаб муҳим тадбирларга мезбонлик қилишини таъкидлади.
Меҳмет Эрсўй Бурса шаҳрига берилган “Турк дунёси маданият пойтахти” мақоми ҳам ҳақида сўз юритар экан, бунинг нақадар юксак ва масъулиятли мақом эканлигини ва ундан тўғри фойдаланилса, шаҳар халқи учун катта имкониятлар эшикларини очишини тилга олди.
Бурсада Эмир Султон турбати(мақбараси)ни зиёрат қилдик. Турклар жуда ҳурмат қиладиган бу зот Бухорода туғилган. Мақбара атрофида минг йиллик дарахтлар давлат муҳофазасига олинган.

                  Шарофиддин Тўлаганов

    Бошқа янгиликлар