АсосийЖАМИЯТ

Наманганда "Lacetti" ҳайдовчиси эҳтиётсизлик сабаб "Spark" билан тўқнашиб кетди. Оқибатда...

Вилоят ЙҲХБ Наманганда юз берган ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Қайд этилишича,...

'Наманганда "Lacetti" ҳайдовчиси эҳтиётсизлик сабаб "Spark" билан тўқнашиб кетди. Оқибатда...'ning rasmi

Вилоят ЙҲХБ Наманганда юз берган ҳодиса тафсилотларини маълум қилди

Қайд этилишича, кеча, 31 март куни соат 22:30 ларда Наманган шаҳар "Наманган-Тўрақўрғон" йўналишида ҳаракатланаётган  "Lacetti" ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган фуқаро, отасининг номидаги автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмай, тезликни оширган. Ўзи билан бир йўналишда кетаётган "Spark" автомашинасини қувиб ўтаётиб йўлига чиқиб кетган. 

 Оқибатда "Spark"ни ишончнома орқали бошқараётган ҳавдовчи қарама-қарши йўналишни иккига ажратувчи бетон тўсиққа чиқиб, устунга урилиб тўхтаган.

"Ҳар икки транспорт воситасида 2 нафардан йўловчилар бўлган. ЙТҲ натижасида шифохонага мурожаат қилган ва тан жароҳати олганлар йўқ",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар