Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат муҳокамага сабаб бўлди.
Вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видео намойиш этилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу видеолавҳанинг реклама мониторидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган.
"Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И.И. томонидан реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсиз натижасида монитор хотирасига юкланганлиги маълум бўлди",-дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






