АсосийSport

Катта дубулға: Бугун ўзбек дзюдочилари Анталяда баҳслашади  

'Катта дубулға: Бугун ўзбек дзюдочилари Анталяда баҳслашади   'ning rasmi

Бугун Туркияда дзюдо бўйича "Катта дубулға" мусобақасининг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда енгил вазн тоифасидаги вакиллар медаллар учун курашишади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси хабар бермоқда. 

Қуръа натижасига кўра, баҳсларга киришадиган 7 нафар ўзбекистонлик қуйидаги рақибларга қарши беллашувни бошлашади:

-60 кг: Дилшодбек Баратов – Михрач Аккуш (Туркия);

-60 кг: Кемран Нуриллаев – Ангело Пантано (Италия);

-66 кг: Сардор Нуриллаев– Уиллис Гарция (Венесуэла);

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – Бландайн Пот (Франция);

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Хсуан Лин Хсу (Хитой Таипейи);

-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова – Я Ех (Хитой Таипейи);

-57 кг: Шукуржон Аминова – Хесрет Бозкурт (Туркия).

    Бошқа янгиликлар