Адлия вазирлигининг huquqiyaxborot телегарам каналида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб киритилган янги тартибларни эслатди.
Унга кўра,
Кексалар бепул дори билан таъминланади.
Тадбиркорлик учун аёлларга бериладиган субсидия миқдори оширилади.
Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари боғча пулидан озод қилинади.
Автомототранспорт сотиб олиш бўйича шартномаларни бошқа шахсларга сотиш олди олинади.
️Ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилади.
️Молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга мукофот тўланади.
️Айрим ҳудудлардаги мактабларда бепул овқат берилади.
Айрим шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади.






