АсосийЖАМИЯТ

Ноқонуний олиб кирилган 22 турдаги маҳсулот йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Термиз шаҳар бўлими Термиз тумани Ка...

'Ноқонуний олиб кирилган 22 турдаги маҳсулот йўқ қилинди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Термиз шаҳар бўлими Термиз тумани Каттақум массивидаги махсус полигонда жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш учун ҳамкор ташкилотлар ҳамда холислар иштирокида 22 турдаги қиймати 330 миллион сўмликдан ортиқ товар-моддий бойликлар йўқ қилинди.

–Юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилаётган, тегишли хужжати ва рухсати бўлмаган маҳсулотларни йўқ қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади, – дейди МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси масьул ходими Қ.Турсунов. 

– Шунга кўра, акциз маркаланмаган 267 миллион 461 минг сўмлик 17 минг 500 қути тамаки маҳсулоти, жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан ноқонуний, деб топилган қиймати 30 миллион 655 минг сўмлик 554 дона хомиладан сақловчи тиббиёт мосламаси ва мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилмоқчи бўлган бир дона учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.

Ҳамкор ташкилотлар ва холислар билан мазкур товар-моддий бойликларнинг йўқ қилингани ҳақида тегишли далолатнома тузилди.

    Бошқа янгиликлар