Интернетда Ўзбекистон фуқаролари бўлган ҳайдовчилардан Украина ҳудудида мажбурий фойдаланилганига оид маълумотлар тарқалаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахбороти бериб, қуйидагиларни маълум қилди.
Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу ватандошларни ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан эвакуация қилиш масаласи муваффақиятли ишлаб чиқилди, уларга ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтмоқдалар.






