Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа дастурида ўғил болалар ўртасида сабля йўналишида баҳслар ўтказилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров мусобақа доирасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
У мусобақа давомида Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва Германия вакилларини мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Таъкидлаш керак, бу мустақил Ўзбекистон тарихига Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган қиличбозлик йўналиши бўйича жаҳон чемпионатларидаги биринчи олтин медал сифатида тарихга кирди.






