Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни кўчириш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари К.Каримов имзоси туширилган хат тарқалмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, тарқалаётган хатдаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмас, ёлғон.
"Ҳар хил сохта ахборотларга ишониб қолмасликларингизни яна бир бор сўраб қоламиз ва ОТМга ўқишни кўчиришга доир ҳар қандай хабарнинг ҳақиқийлигини аввал вазирликнинг телеграмдаги @eduuz расмий канали орқали текшириб кўришингизни тавсия этамиз.
Шу билан бирга, асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз", - дейилади хабарда.





