1

Ўзбекистонда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади

ЖАМИЯТ 04.04.2022, 13:16
Ўзбекистонда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманидаги “Солим Паданг” қишлоғида халқимизнинг кўп асрлик қадрятлари ва анъналарини ўзида тараннум этувчи “Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда фаолият юритаётган 200 дан ортиқ фолклор жамоалари мазкур тадбирда иштирок этади.  

Байрам доирасида миллий кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, барг улоқтириш, арқон тортиш, чилак ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан фолклор фестивалини юқори савияда ўтказишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик ва энг яхши ўтов-уй ўрнатган жамоалар, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари муносиб тақдирланади.

Маълумот учун: бутун дунё халқи меҳр қўйган мафтункор Бойсун ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси” дурдонаси сифатида эътироф этилган ва 2008 йилда ташкилот томонидан “Инсониятининг номоддий маданий мероси” Репрезентатив рўйхатига киритилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1