АсосийSport

Элдор Шомуродовга Бундеслиганинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда

'Элдор Шомуродовга Бундеслиганинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Германия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда СА хабар бермоқда. 

Ўзбекистонлик форвард "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишончига сазовор бўлмаяпти. У римликларнинг асосий ҳужумчиси сифатида Тэмми Абраҳамни афзал кўрмоқда. 

Шу сабабли, Шомуродов клубини ўзгартириши мумкин. Манбанинг таъкидлашича, Бундеслиганинг бир нечта клублари, жумладан, "РБ Лейпциг" ва "Хоффенхайм" футболчини кузатиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар