1

ДХХ Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказди

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 10:32
ДХХ Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказди

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ Матбуот хизмати хабар қилмоқда. Унга кўра:

* Пойтахт томон ҳаракатланган Фарғонада яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия” Тошкент вилоятининг “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб, автомашинада 1196 дона “Тропикамид”, 5544 дона “Регапен” ва 56 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур дори воситаларини қабул қилиб олган вақтида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. фуқаро қўлга олинди.

* Қирғизистон Республикасидан олиб келинган дори воситаларини Тошкент шаҳрига бериб юборган, Наманган вилоятида яшовчи шахс ҳам Андижон вилоятида ушланиб, унинг “Нексия” русумли автомашинасида бўлган 1002 дона “Тропикамид” дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

* Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган 495 дона “Тропикамид” дори воситалари ўрнатилган тартибда олиб қўйилди. Шунингдек, ушбу дори воситаларининг эгаси — Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 й.т. шахс қўлга олинди.

* Учтепа туманида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинадан эса 1680 дона “Регапен” дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

* Наманган вилоятида яшовчи шахс бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина Шайхонтоҳур тумани ҳудудида тўхтатилди ва унда 198 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, уларни сотиб олмоқчи бўлган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахснинг яшаш хонадонидан 50 дона “Тропикамид” ва 56 дона “Регапен” дори воситалари олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1