1

Андижонда 300 нафар бемор бепул консультация олди — Миллий палата

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 13:21
Андижонда 300 нафар бемор бепул консультация олди — Миллий палата

Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Андижонда Medical Park (Туркия)Клиникалар тармоғи кўмагида ташкил этган консультацияда шифокорлар томонидан 300 нафардан зиёд бемор қабул қилинди. Бу ҳақда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси хабар қилмоқда. 

Қабул Туркиянинг мазкур Клиникалар тармоғида стажировка ўтаган тошкентлик шифокорлар томонидан ўтказилди. 

Андижонлик беморларни консультациядан ўтказган шифокорлар орасида нейрохирург, онкохирург, травмотолог-ортопед, гематолог, гинеколог ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

Консультация жараёнида аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш мақсадида  Миллий палатанинг Андижондаги ҳудудий бўлинмалари томонидан тайёрлов ишлари олиб борилган. Натижада кўпчилик беморлар шифокорларга қўлида ҳар хил параметрлар бўйича текширувларнинг, жумладан МРТ, УЗИ ва бошқаларнинг натижалари билан келган. 

Шуни қўшимча қиламизки, мазкур консультациялар Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг таркибига 34та тиббиёт ташкилотлари жамланган Medical Park (Туркия) Клиникалар тармоғи билан 2022 йил февраль ойининг сўнгида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум асосидаги биргаликдаги режаларини амалга оширишининг бошланиши бўлди. 

Келишув доирасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги беморларни аниқ ташхислаш ва даволашга мутахассисларни, жумладан Туркия шифокорларини  хайрия асосида жалб этиш кўзда тутилган. Бунда илғор тиббий тажрибалар алмашиш, Туркиянинг илғор тиббиёт муассасаларида мамлакатимиз мутахассисларининг стажировкасини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини энг яхши халқаро тажрибалар асосида ривожлантиришни мақсад қилган бошқа йўналишлар ҳам мавжуд. 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1