АсосийJinoyat

Қўқонда 702,2 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

'Қўқонда 702,2 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди. 

Унда, фуқаролар И. ва М.лар вақтинча яшаб келаётган хонадонида тегишли ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган  82 390 қути “Milano”, 9 960 қути “Mond”, 6 500 қути “Esse” номли умумий қиймати 707,2 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар