АсосийSport

"Барселона" Муҳаммад Салоҳ трансферидан воз кечди

'"Барселона" Муҳаммад Салоҳ трансферидан воз кечди'ning rasmi

"Барселона" клуби "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Салоҳ ва унинг агентлари қўйган талаб "Барселона" раҳбариятини қониқтирмаган ва томонлар музокараларни тўхтатган. 29 ёшли мисрлик футболчи каталонияликлардан йилига 17 миллион евро маош ҳамда 5 йиллик шартнома сўраган. 

Бундан ташқари, "Ливерпуль" Салоҳ трансферидан камида 70 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. "Барселона" эса бундай талабни бажара олмаслигини маълум қилиб, ушбу трансфердан воз кечган. 

    Бошқа янгиликлар