"Интер Майами" ҳужумчиси Гонсало Игуаин мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда футболчининг отаси маълум қилди.
"У менга футболдан кетишини маълум қилди. Шу йилнинг охирида у бутсаларини михга илади. Мен уни кейинчалик ҳам футболда қолишини истардим", - дейди Хорхе Гонсало.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи фаолияти давомида "Реал", "Ювентус", "Наполи", "Милан" ва "Челси" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.






