"Ўзгидромет" маркази жорий йилнинг 8-11 апрел кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Унга кўра, 8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.
9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.
10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди.
11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.






