1

Исроилда Навоий "Хамса"сининг қадимий қўлёзмаси намойиш этилди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 19:57
Исроилда Навоий "Хамса"сининг қадимий қўлёзмаси намойиш этилди

2 апрель куни Ўзархив агентлиги раҳбарияти бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Исроилга ташриф буюрди. Кеча, 3 апрель куни ташрифнинг иккинчи кунида Ўзархив Агентлиги раҳбарияти бошчилигида Исроил Миллий кутубхонасида Ўзбекистон тарихи Давлат музейи ва Яхудийлар халқи тарихини ўрганиш Марказий архиви раҳбарияти ҳамда вакиллари билан ҳамкорликда ишчи учрашув ўтказилди.  

Исроил Миллий кутубхонаси ректори жаноб Шаи Нитцана Ўзбекистон делегациясини қутлаб, кутубхонага ташриф буюрилгани учун ўз миннатдорчилик сўзларини билдирди.

Исроил Миллий кутубхонаси директори ўринбосари Номе Шехтер ўз иш фаолияти тўғрисида қўшма тақдимотини намойиш этди ҳамда кутубхона сақловидаги Ислом мавзусига доир бўлим хакида тўхталиб ўтиб, у ердаги архив қўлёзмалари, алоҳида қимматли ноёб коллекциялари, яхудий ва араб нашрлари тўғрисида маълумот берди.

Кутубхона раҳбарияти янги қурилган бино дизайни билан делегация вакилларини таништириб, мазкур янги бино ўз залида 500 га яқин одамни сиғдириши, турли кўргазмалар ва конференциялар ўтказишга барча шароитлар яратилганлиги ҳақида маълумот берди ва алоҳида кўргазма галереяси ва махсус коллекциялар билан ўрганиш учун ўқув хоналари билан таништирилди.

Шунингдек, ташриф давомида делегация вакиллари Исроил Миллий кутубхонаси ва Яхудийлар халқи тарихини ўрганиш Марказий архивининг рақамлаштириш бўлими фаолияти билан танишди.  

Мазкур бўлимда 1 ойда 200 мингга яқин ҳужжат сканер қилинади. Ҳужжатларнинг асл нусхалари tiff форматида сақланади.  

Шунингдек, делегация вакиллари Яхудий халқи тарихини ўрганиш Марказий архиви сақловидаги 2500 га яқин Ислом мавзусига оид Марказий Осиё ва Ўзбекистонга доир ноёб қўлёзмалар сақланиши тўғрисида маълумот бериб, ундаги энг қимматли бўлган Алишер Навоий "Хамса"сини намойиш этдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1