1

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси янги лавозимга тайинланди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 21:23
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси янги лавозимга тайинланди

Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, бош вазирнинг маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими тугатилди.

Унинг ўрнига бош вазирнинг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозими киритилди.

Ушбу лавозимга Бобир Исламов тасдиқланди ва шу муносабат билан у Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1