АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво 23-28° гача исийди.

Қайд этилишича, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 10-13 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Таъкидланишича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

    Бошқа янгиликлар