Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "прогнози" эълон қилинди.
Жорий йил март ойида Ўзбекистонда ҳароратнинг кескин пасайиши ҳамда ёғингарчилик кўп кузатилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари томонидан ноқулай об-ҳаво шароитининг таъсирига оид дастлабки ўрганиш натижалари маълум бўлди. Уларга кўра совуқ ҳаво ва ёғингарчиликлар айрим ҳудудларда мевали боғларнинг куртак новдаларига қисман салбий таъсир кўрсатган. Ўзбекистондаги узумзорлар, эртаки экилган картошка ва сабзавот экинларига эса совуқ таъсир этмаганлиги аниқланган.
Вилоятлар кесимида олинган маълумотлар таҳлили эса қуйидагича:
Шунингдек, илмий манбаларга кўра, дарахтларнинг совуққа чидамлилик даражаси мева тури ва навининг биологик хусусиятига боғлиқ. Шу сабабли, мевали боғларнинг турлари ва навларига қараб, жорий йил апрель-май ойида дарахтларнинг ҳосил тугиш (ғўралаш) фазасида кутилаётган ялпи ҳосилдорлик бўйича апробация ўтказилади ва ҳосил етиштириш ҳажмлари белгилаб олинади. Таъкидланишича, бугунги кунда аграр соҳа олимлари томонидан эрта гуллаб пишадиган ва совуққа чидамли навларни яратишда илмий ишлар олиб борилмоқда.