1

Тошкент метросида яна носозлик кузатилди

ЖАМИЯТ 07.04.2022, 10:53
Тошкент метросида яна носозлик кузатилди

Бугун соат 9:30 лар атрофида Тошкент метросининг "Пахтакор" метро бекатида носозлик кузатилди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, 15 сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланган ва хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида йўловчилар вагондан туширилган.

Шунингдек, навбатдаги 18 сонли маршрут ҳам йўловчиларни "Пахтакор" метро бекатида тушириб,15 электропоездни техник кўрикдан ўтказиш учун депога ҳаракатланишида кўмаклашган.

"Соат 9:37 дан бошлаб поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилмоқда",-дея маълум қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1