1

ЎзМУ дунёнинг кучли 500 талик университетлар қаторидан жой олди

ЖАМИЯТ 07.04.2022, 12:40
ЎзМУ дунёнинг кучли 500 талик университетлар қаторидан жой олди

Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унга асосан Ўзбекистон Миллий университети “QS by Subject Rankings”да “Математика” соҳасида эришган натижаларига кўра дунёнинг кучли 500 талик университетлар қатори (451-500 ўрин)дан жой олди.  

ЎзМУ олимларининг Scopus базасида индексация қилинадиган мақолалари сони, уларга иқтибослик даражасининг юқорилиги, дунё математиклари томонидан университет академик обрўси юқори баҳолаганлиги халқаро рейтингда эътироф этилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1