Ҳиндистон ҳукумати мамлакатда коронавируснинг янги "ХE" штамига чалинишнинг биринчи ҳолатини тасдиқлади. Бу ҳақда Hindustan Times хабар бермоқда.
Қайд этилишича, февраль ойида Жанубий Африкада саёҳат қилган 50 ёшли аёлда "омикрон" штамининг "BА.1" ва "BА.2" туридан иборат ковиднинг янги варианти аниқланган. Айтилишича, аёлга ташҳис қўйилганидан сўнг у карантинга олинган.
ЖССТ хабарига кўра, "ХЕ" "омикрон" штамларидаги мутация бўлиб, у бошқа ковид турларига қараганда тез юқади.






