Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бундёкорлик ва маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари билан танишади.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари, шунингдек, заиф эшитувчи болалар учун ихтисослашган мактаб интернатига ташриф буюради.
Шу жумладан, “Саховат”, “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Президентнинг пойтахт манзилларида бўладиган бугунги ташрифи жараёнларида "Даракчи" мухбири ҳам бевосита иштирок этмоқда. Янгиликларни биринчилардан бўлиб "darakchi.uz" орқали ўқиб боринг!






