Бугун, 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўзаро табрик алмашди.
Камилов мактубида Ўзбекистон Швецияни Европадаги ишончли ҳамкор деб билган ҳолда, ушбу мамлакат билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда узоқ муддатли ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият бериши таъкидланган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили.
Таъкидланишича, Линденинг мактубида давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик юксак даражада эканлиги қайд этилган. Шунингдек, икки томонлама ва халқаро институтлар доирасида қатор самарали мулоқотлар амалга оширилгани айтилган.






