Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати миллий даражада COVID-19 пандемиясига қарши курашиш борасида, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни баҳолаган ҳолда, томонлар давлатларининг ҳудудини COVID-19 инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлилигини таъкидлаб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар. Бу ҳақда Санэпидхизмат Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19гa қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан оладилар.
Ушбу келишув жорий йилнинг 26 мартидан кучга кирди.