1

Муротжон Азимов Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Шаҳрисабз шаҳридаги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида бўлди (фото)

ЖАМИЯТ 09.04.2022, 15:19
Муротжон Азимов Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Шаҳрисабз шаҳридаги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида бўлди (фото)

Соҳибқирон Aмир Темур таваллудининг 686 йиллиги Шаҳрисабзда ҳам кенг нишонланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эрта тонгдан шаҳар марказидаги Aмир Темур хиёбони вилоят сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, олим ва тадқиқотчилар, нуронийлар ва ёшлар билан гавжум бўлди.

Улар Соҳибқирон ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишиб, улуғ саркардага ўзларининг чексиз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этдилар.

Маълумот учун, Буюк Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз) вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган.

Вилоят ҳокими Шаҳрисабз шаҳридаги "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида бўлди

Шунингдек,  Муротжон Азимов Шаҳрисабз шаҳрини айланди

Вилоят ҳокими ва масъуллар Шаҳрисабз шаҳри бўйлаб айланиб, йўл қурилиши, ободонлаштириш ва янгидан фаолиятини бошлаётган корхоналарда олиб борилаётган ишлар билан танишди, ўз тавсияларини берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1