АсосийЖИНОЯТ

Магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг кафедра мудири ва талабаси қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан &n...

'Магистратурага ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг кафедра мудири ва талабаси қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг талабаси У.Х. фуқаро Р.ни институт кафедра мудири орқали магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, кафедра мудири М.Э. талаба У.Х.дан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар