1

Қашқадарёда "бензовоз" автомобилида ёнғин кетди

ЖАМИЯТ 09.04.2022, 19:22
Қашқадарёда "бензовоз" автомобилида ёнғин кетди

Қарши шаҳрида ёқилғи ташувчи автомобилда ёнгин содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ маълум қилди

Маълум бўлишича, 9 апрель куни соат 15:12 да Қарши шаҳридаги "Star Oil" ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган А.Х. бошқариб келган ёқилғи ташувчи (бензовоз) автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келганлиги бўйича шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ўт учирувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

Ушбу ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @YHXX_UZ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1