АсосийSport

Ўзбек боксчилари халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

'Ўзбек боксчилари халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди'ning rasmi

5-9 апрель кунлари Руминияда ўтказилган "Golden Belt" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди. 

Жаҳоннинг 13 мамлакатидан боксчилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.  

Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлди:  

Олтин:  

-48 кг: Асилбек Жалилов

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров  

-67 кг: Жавлон Юлдашев

-75 кг: Саиджамшид Жафаров  

-80 кг: Дилшод Рўзметов  

+92 кг: Лазизбек Мулложонов  

Кумуш:  

-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев  

-80 кг: Одилжон Аслонов  

-92 кг: Диёр Ўралов  

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бронза:  

-57 кг: Дилшод Абдумуродов  

-60 кг: Шунқор Абдурасулов

-63,5 кг: Шохрухбек Кенжаев

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар