1

Ангренда "Cobalt" ва "Epica" тўқнашди

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 11:55
Ангренда "Cobalt" ва "Epica" тўқнашди

Ҳодиса оқибатида йўловчи шифохонага олиб кетилган.

Ижтимоий тармоқда иккита автомобиль иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани экс этган видео тарқалди

Ҳолат юзасидан Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича,  9 апрель куни соат 12:10 ларда, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги "Cobalt" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Х.Т. бошқарувида бўлган "Epica" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Cobalt" автомобили йўловчиси, 1991 йилда туғилган С.М. ҳамда "Epica" автомобилида бўлган бир нафар йўловчи шифохонага олиб кетилган.

"Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга амал қилишлари сўралиб.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1