1

Лутфулла Саъдуллаев 82 ёшида вафот этди

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 14:51
Лутфулла Саъдуллаев 82 ёшида вафот этди

Бир муддат аввал ижтимоий тармоқларда халқ артистининг жонлантириш бўлимида эканлиги ҳақида фото ва видеолар тарқалганди.

Кинемотография агентлиги хабарига кўра, бугун устоз санъаткор 82 ёшида жон таслим қилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 1940 йили Тошкентда таваллуд топган. Аввалги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.

Ижоди давомида “Шайтанат”, “Баҳор қайтмайди”, “Осмондаги болалар”, “Фотима ва Зуҳра”, “Цунами”, “Аччиқ ҳаёт”, “Жазо”, “Амакиваччалар” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда роллар ижро этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1