1

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган "Mercedes-Benz” ёниб кетди  

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 15:08
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган "Mercedes-Benz” ёниб кетди   

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса М.Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчасида содир бўлган.

Шунга кўра, бугун соат 13:43да мазкур ҳудудда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Қайд этилишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:49 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:52 да ёнгин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарлангани айтилади.  

Маълум қилинишича, тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1