1

Йил охиригача Uzairways ва UzAuto Motorsнинг IPOси ўтказилади

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 17:40
Йил охиригача Uzairways ва UzAuto Motorsнинг IPOси ўтказилади

 Президент фармони билан йил охиригача Uzairways ва UzAuto Motorsнинг IPOси ўтказилади. Бир қатор бошқа давлат корхоналари хусусийлаштириш бошланишидан олдин трансформациядан ўтиши керак. 

Хусусан:

  •  2022 йил 1 майга қадар тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, “Иссиқлик электр станциялари” АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишлари бошланади;

 

  •  2022 йил 1 сентябрга қадар халқаро консалтинг компанияси хулосалари асосида "Ўзбекгидроэнерго" АЖни ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Бунда, янги кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуришда хусусий сектор иштирокидаги, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосидаги лойиҳаларни амалга оширишга устуворлик берилади;

  •  2022 йил 1 сентябрга қадар “Uzbekistan airways” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишлари бошланади;

 

  •  2022 йил 1 августга қадар халқаро инвестиция банки ва консультантларни жалб этган ҳолда, “UzAuto Motors” АЖ акциялар пакетининг 10 фоизгача қисмини маҳаллий фонд бозорида оммавий жойлаштирсин (IPO) ва бу корхонанинг қолган улушини ҳамда “UzAuto Motors Powertrain” АЖ, “Samarqand Avtomobil zavodi” МЧЖни стратегик инвесторларга сотиш стратегияси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1