Шанхайнинг 26 миллион аҳолисига деярли икки ҳафтадан буён ташқарига чиқиш тақиқланган. Шаҳар расмийлари пандемия бошланганидан бери энг йирик коронавирус эпидемияси туфайли локдаун эълон қилган. Euronews' нашри бу ҳақда ёзмоқда.
Қайд этилишича, кўпчилик озиқ-овқат етишмаслигидан шикоят қилмоқда: уларга фақат онлайн буюртма бериш мумкин, аммо етказиб бериш хизматлари мижозлар оқимига дош бера олмайди. Компаниялар қўшимча 3000 та курьерни чақиришгани айтилади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари илк марта очлик нима эканлигини ҳис этишаётганини ёзишган.






