1

Ҳафта охирига келиб иссиқ бўлади, бошида эса...

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 12:22
Ҳафта охирига келиб иссиқ бўлади, бошида эса...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли, қуруқ ва илиқ бўлиши кутимлоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилади, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати куннинг ўртасига келиб, 24-29° ни ташкил этади.

Тошкент вилоятида кечаси ва эртага эрталаб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг биринчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатимизнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 14-19° ни, кундузи 24-29° ни ташкил этади.

13-15 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирига келиб, ҳарорат меъёрий қийматлардан 6-8° га юқор бўлади ва кечалари 14-19°, кундуз кунлари 30-35° атрофида бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1