1

Қашқадарёда кучли шамол эсиши ортидан, чанг тўзонлар кўтарилмоқда

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 14:58
Қашқадарёда кучли шамол эсиши ортидан, чанг тўзонлар кўтарилмоқда

Қашқадарёнинг бир нечта туманларида кучли шамол маҳаллий чанг тўзонларни келтириб чиқараётгани айтилмоқда.   

Хусусан, Яккабоғ туманида кучли шамол эсиши ортидан, чанг тўзонлар кўтарилмоқда. Кўриниш масофаси бироз чегараланган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзгидромет"нинг  11-14 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотига кўра, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, 11 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 апрелда шамол тезлиги  17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1