1

Шамол, чанг-тўзон, момақалдироқ... Янги ҳафтада қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 09:47
Шамол, чанг-тўзон, момақалдироқ...   Янги ҳафтада қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

"Ўзгидромет" 11-14 апрелга об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, 11 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 апрелда шамол тезлиги  17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон бўлиши кутилмоқда.

Ҳарорат 11 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°; 12 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 23-28°; 13 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 27-32°; 14 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 27-32° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 апрелда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 11 апрелда баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзон бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 11 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 25-30°; 12 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 25-30°; 13 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 30-35°; 14 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 30-35°  бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 апрелда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзон бўлиши кутилмоқда, Жиззах вилоятида баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 24-29°; 12-13 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 24-29°; 14 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 26-31° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 12  апрелда  кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 апрелда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзон бўлиши кутилмоқда, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 апрелда кечаси 15-20°, кундузи 28-33°; 12 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 30-35°; 13-14 апрелда кечаси 14-19°, кундузи 32-37° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 11-12  ва 14 апрелда 27-32°, 13 апрелда 25-30° бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, 11-12 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-12 апрелда 8-13°, 13-14 апрелда 6-11°, кундузи 20-25° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1