АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 29° атрофида бўлади  

'Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 29° атрофида бўлади   'ning rasmi

"Ўзгидромет" 12 апрелда бўлиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-29° атрофида бўлади.

Шунингдек, Тошкентда эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 24-26° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар