АсосийDunyo

Қозоғистонда пенсия ва нафақалар ошиши кутилмоқда

'Қозоғистонда пенсия ва нафақалар ошиши кутилмоқда'ning rasmi

"Қозоғистон Республикасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган республика буджети тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда Казинформ.

Қонун билан 2022 йил 1 апрелдан янги ҳисоб-китоб кўрсаткичларини белгилаш режалаштирмоқда.

Шундай қилиб, давлат базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори 20 191 тенге (ҳозирда 19 450 тенге), энг кам пенсия миқдори эса 48 032 тенге бўлади.

Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларни ҳисоблаш, шунингдек, пенялар, солиқлар ва бошқа тўловларни қўллаш учун ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи 3180 тенгени (ҳозирда 3063 тенге) ташкил этади. Асосий ижтимоий тўловлар миқдорини ҳисоблаш учун яшаш минимуми эса 37 389 тенгени (ҳозирда 36 018 тенге) ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа 2022 йилнинг 21 апрелига қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

    Бошқа янгиликлар