АсосийJamiyat

Андижонда чегарадан Қирғизистонга 21 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқиб кетаётган фуқаро ушланди

'Андижонда чегарадан Қирғизистонга 21 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқиб кетаётган фуқаро ушланди'ning rasmi

21 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқишга бўлган уриниш чиппакка чиқди.

Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистон Республикасига ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро Н.Снинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортиши натижасида фуқаро Н.С белгиланган тартибда божхона шахсий кўригидан ўтказилди.                                    

Натижада фуқаронинг ёнидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ортиқча бўлган  21 200 АҚШ доллари мавжуд эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар