Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги дастлабки икки учрашув якунига етди.
Наманганда ўтган баҳсда "Навбаҳор" Жамшид Искандеровнинг ягона голи эвазига "Динамо"ни мағлубиятга учратди. Яна бир баҳсда "Локомотив" эса ўз майдонида Про лига иштирокчиси "Зомин" билан дуранг ўйнади, - 2:2.
"Навбаҳор" муддатидан олдин кейинги босқичга йўлланма олди. Бу клуб ҳисобида 6 очко бор.
Ўзбекистон кубоги. 2-тур
"Навбаҳор" - "Динамо" - 1:0
Гол: Жамшид Искандеров, 13.
"Локомотив" - "Зомин" - 2:2
Голлар: Санжар Қодирқулов 21, Маъруф Жумаев 45 – Дониёр Усмонов 14, Саидмаҳмудхон Ғуломов 73.






